locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Кубоги ғолиби қанча даромад олиши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) Испания Кубоги финалида ғалаба қозонган жамоага тахминан 1,2 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳал қилувчи баҳсда мағлуб бўлган жамоа 1 миллион евро ишлаб олади. Бу миқдор асосан телевизион платформалар учун трансляция ҳуқуқларини сотишдан иборат бўлади.

Шунингдек, финалчилар чипта сотувидан ҳам қўшимча даромад олади. Финалга 50 000 дан ортиқ чипталар сотилиши кутилмоқда. Уларнинг нархи 72 евродан 270 еврогача бўлиши айтилаяпти.

Ташкилий харажатлар чегириб ташланганидан сўнг, қолган маблағ RFEF ва турнир финалчилари ўртасида тақсимланади, натижада улар яна 1 миллион еврога яқин даромад олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги Испания Кубоги финали 26-апрелдан 27-апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг