locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иско жароҳати сабаб бир ой майдонга туша олмайди

«Бетис» яримҳимоячиси операция қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иско жароҳати сабаб бир ой майдонга туша олмайди
ФОТО: Getty Images

«Бетис» ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Иско тиззасидаги жароҳат туфайли бир ой давомида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, андалусияликлар капитани янги йил бошидаги муҳим ўйинларда ёрдам бера олмайди, чунки Иско тикланиш жараёнида артроскопия талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи бир ой олдин Европа Лигаси доирасидаги «Утрехт»га қарши ўйинда (2:1) шикастланган эди. Жароҳат унга марокашлик Софян Амрабат билан тўқнашувдан кейин етказилган.

Жорий мавсумда Иско барча мусобақаларда атиги 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Умумий ҳисобда у майдонда 39 дақиқа ҳаракат қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг