locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ильёс Зейтуллаев: “Футболчиларим билан фахрланаман!”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ильёс Зейтуллаев: “Футболчиларим билан фахрланаман!”
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
18.05.2025, Як.
Бунёдкор
2
Навбаҳор
3

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” (2:3) учрашувидан кейин “қалдирғочлар” устози Ильёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Йигитларга борини бергани учун миннатдорчилик билдираман!

- Ҳимоячиларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Ҳимоячиларимга умуман эътироз йўқ. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Жангчи улар!

- Бугунги ўйиндан аввал режалар қандай эди?
- Футбол ўйнаш ва ундан рохат олиш!
-
- Маглубиятни нима билан боғлаган бўлардингиз?
- Рост, бу саволга жавоб бериш қийин.

- Балки бугун “Навбаҳор” яхши ўйнагандир?
- Ҳозир аниқ фикр билдира олмайман, фақат қўл остидаги йигитларга раҳмат айтишим мумкин. Сабаби, улар билан катта йўлни босиб ўтдик. Улар билан фахрланаман!

- Натижа адолатлими?
- Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
- Менимча баҳсли.
- Саволингизга ўзингиз жавоб бердингиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг