locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алишер Одилов: “Эртанги учрашувда бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алишер Одилов: “Эртанги учрашувда бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди”
Photo: gettyimages
Ўзбекистон Суперлигаси
18.05.2025, Як.
Бунёдкор
2
Навбаҳор
3

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин “лоchinлар”нинг 23 ёшли маҳоратили ярим ҳимоячиси Алишер Одилов бўлажак ўйиндан олдин клуб матбуотига кичик интервью берди. Ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз:


"Эртанги баҳсга одатдагидай яхши тайёргарлик кўрдик. Одатда биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашиб, юқори суръатда тайёргарлик кўрамиз. Бу галгиси ҳам бундан мустасно бўлмади.


Бўлажак рақибимиз – “Бунёдкор” борасида тўхталиб ўтадиган бўлсак, ушбу жамоага қарши ўйнаса бўлади. Рақибни ҳурмат қиламиз, яхши шаклланган жамоа, аммо енгиб бўлмас даражада эмас.


Майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз, қолгани Аллоҳдан.


Эртанги учрашувда бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Шу боис, таъкидлаганимдек, зафар қучиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, - деди Алишер Одилов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг