locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илёс Зейтулаев: \"Маглуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Илёс Зейтулаев: "Маглуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз"
PHOTO: Telegram

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Бунёдкор" учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Илёс Зейтулаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Бугун ҳам майдонга ғалаба қозониш учун тушган эдик. “Қизилқум”га қарши ўйиндан фарқли равишда бугун очиқроқ ўйин бўлди, вазиятларни кўпроқ яратдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Якунда бу ўйинда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Руҳиятни туширишимиз керак эмас, бир очко бўлса ҳам қўлга киритдик. Йигитлар катта меҳнат қилишмоқда. Жамоа сифатида ўсишимиз керак. Бу борада хулосалар чиқарамиз. Ҳозирги ҳолатимиздан мамнунман. Биз йиғинлар бошлангандан бери мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз. Шу йўлда давом этишимиз керак. Футболчиларимга қилаётган меҳнати учун раҳмат айтаман!

Биз шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсум бошидаги ўйинларда вазиятлардан голлар ураётгандик. Бугун ҳам хавфли вазиятларимиз кўп бўлди. Адашмасам 3 марта дарвоза тўсинини пойладик. Ўйинни ўзи асосан рақиб ярим майдонида ўтди. Ёпилиб олиб, тезкор ҳужумларга таянадиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Чунки улар доимо ритмни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Ҳақамлар қўшимча дақиқаларни ҳисобга олиб туришади. Бироқ гап қўшилаётган вақтда эмас, ўлдирилаётган ритмда. Йигитлар олдинга ҳаракатланиб, ҳужумлар уйуштираётган, мухлислар футболчиларни олдинга бошлаётган пайтда рақиб шунчаки 3-4 дақиқани йўқотади. Баъзида бу ҳолат мени ўйга солади. Бироқ буларнинг барчаси футбол",-дейди мутахассис

Суперлига. 6-тур

ХОРАЗМ 0:0 БУНЁДКОР

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг