locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Финал. Иккинчи бўлим якунланди. Ҳакамлардан одилона қарор

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Севилья шаҳрида бўлиб ўтган Испания кубогининг финал учрашуви иккинчи бўлими ўз ниҳоясига етди. Биринчи бўлимдан кейин 1:0 ҳисобида орқада қолган “қироллик клуби” иккинчи бўлимда ўзига кела олди. Захирадан майдонга тушган Киллиан Мбаппе учрашувнинг 70 дақиқасида жарима зарбасидан чиройли гол уриб, ҳисобни тенглаштирди, 1:1.

77 дақиқада Чуамени бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб “Реал”ни камбек қилиб олдинга ўтиб олишига сабабчи бўлди. Лекин, орадан етти дақиқа ўтиб “Барселона” футболчиси Ферран Торрес ҳам ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда баҳсли вазият юзага келди. “Реал” футболчиси ўз жарима майдончаси ичида Рафиняга нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топилди ва ҳакам ўн бир метрли зарбани белгилади. Вазиятга VAR аралашди ва ҳакамлар пеналти йўқ эканлигини билдириб, тўғри қарор қабул қилишди.

Учрашувнинг қўшимча вақтлари бошланди

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг