Февзи Давлетов: «Яримта вазиятдан ҳам фойдаланиб кетганимиз яхши бўлди»
Ўзбекистон суперлигаси 8 туридан ўрин олган “Сурхон” — “Пахтакор” (2:1) жамоалари ўртасидаги тўқнашувдан кейин “тулпорлар” бош мураббийи Февзи Давлетов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
«Бўлим бўлим тактик жиҳатдан ўтди. “Пахтакор” вертикал ва узун узатмалар орқали ўйнашини билардик. Бунга қарши тура олдик. Танаффусда эса вазиятлар бўлишини айтгандик ва гол уриш кераклигини таъкидлагандик. Яримта вазиятдан ҳам фойдаланиб кетганимиз яхши бўлди.
Тўп ўтказиб юборганимиз эса ёқмади, шундай вазиятларда ва тўпни эгаллаш чоғида охиригача ўйнамаяпмиз. Бундан ташқари, захирадан ўйинга қўшилганлар яхши ўйнай олишмади. Умуман олганда, йигитларни табриклайман, шунингдек мухлисларимиз ҳам табриклаш учун келишди»,—дейди мутахассис