locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Февзи Давлетов: «VAR ҳакамлари диққат билан қараши керак эди»

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Февзи Давлетов: «VAR ҳакамлари диққат билан қараши керак эди»
PHOTO: Telegram

“Сурхон” бош мураббийи Февзи Давлетов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди:

«Бугунги ўйин кескинлиги жиҳатидан анча яхши бўлди. Ҳар икки жамоа ғалабага интилди. Биз ўйинни яхши бошлай олмадик — ҳимояда хатолар бўлди, ўзаро тушунмовчиликлар етишмади. Рақиб хавфли вазиятлар яратди. Кейинчалик биз ўйинни тенглаштирдик ва яхши имкониятлар яратдик. Бугун позицион футбол бўлди. Иккинчи бўлимда бизда бир вазият бўлди — ҳужумчимиз оёғи жароҳат олди. Бу ҳолатда VAR ҳакамлари диққат билан қараши керак эди. Умуман олганда, футболчиларнинг фидойилиги ва ўйинга бўлган ёндашувига эътироз йўқ, бугун фақатгина имкониятларни амалга ошириш етишмади

Машғулот жараёнига кўра, бизда ҳозирда яхши спорт формасида бўлган ягона аниқ ҳужумчи бор. Бу – Муҳаммад-Али Абдураҳмонов. Абдуғафур Ҳайдаровга эса спорт формасини тиклаб олиш учун вақт керак. Унинг ёшлар терма жамоасидаги йиғинлари ва ўйинлари Суперлига ритмини ушлашига тўсқинлик қилмоқда.

Бизга худди Муҳаммад-Али Абдураҳмонов каби ҳолатда бўлган, катта ҳажмда ишлай оладиган ҳужумчи керак. Бу билан биз Абдуғафурга ишонмаймиз дегани эмас. Агар у бизнинг талабларимизни бажарса ва спорт формасини тикласа, биз уни албатта асосий таркибга қайтарамиз ва икки ҳужумчи билан ўйнаш режимига ўтамиз»,-дейди Давлетов

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг