«Эль Класико»ни «Реал»га ноқулай ҳакам бошқариб боради
Ушбу рефери фаолияти давомида энг кўп қизил карточкани Мадрид клуби футболчиларига кўрсатган.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
26.10.2025, Як.
Реал Мадрид
2
Барселона
1
Испания Ла Лигасининг 10-туридан ўрин олган «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинга ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда Madrid Zone нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу баҳсни Сезар Сото Градо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Қайд этилишича, Градо фаолияти давомида «Реал» футболчиларига бошқа ҳар қандай жамоа ўйинчиларига қараганда кўпроқ қизил карточка кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 24 очко билан биринчи, «Барселона» эса 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист