locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Нефтчи» – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди

Ҳакамлар қўмитаси ўз муносабатини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Нефтчи» – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Фото: UzFHM

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган “Нефтчи” – ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашувда баҳсли эпизод қайд этилди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида “Нефтчи” футболчиси рақибга нисбатан тўп учун кураш жараёнида қўпол ҳаракат қилгандек кўринди. Бироқ вазият таҳлили шуни кўрсатдики, футболчи тўп учун кураш жараёнида ОКМК ўйинчисининг бутсасига тўғридан тўғри зарба бермаган. Алибоев оёқ ҳаракатини қайтараётган вақтда Аҳроровнинг бутсасига тегган.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, ушбу эпизодда бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилмаганлиги тўғри қарор бўлган. Бироқ “Нефтчи” футболчисига сариқ карточка кўрсатилиши зарур эди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, ушбу эпизодда бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилмаганлиги тўғри қарор бўлган. Бироқ "Нефтчи" футболчисига сариқ карточка кўрсатилиши зарур эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг