locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Динамо\" сафарда ишончли тарзда уч очкони қўлга киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Динамо" сафарда ишончли тарзда уч очкони қўлга киритди
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
04.05.2025, Як.
Шўртан
1
Динамо
3

Бугун суперлиганинг саккизинчи турининг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтди.

Ёрқин ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозониб бораётган Самарқанднинг “Динамо” клуби Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан учрашув ўтказиш учун Ғузор шаҳрига сафар уюштирди

Қизиқарли кечган ушбу баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари рақиб дарвозасини уч бор ишғол этишган бўлса, Анвар Бердиев шогирдлари гарчи ўз уйларида ўйнашган бўлса-да, фақатгина бир марта жавоб бера олишди, 1:3

“Шўртан” ўйингоҳи 7 йилдан, яъни 2717 кундан сўнг суперлигага қайтди.

Ушбу учрашувни “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам стадиондан томоша қилди

Суперлига. 8-тур

ШЎРТАН 1:3 ДИНАМО

Миржахон Мираҳмадов, 49 (0:1), Хислат Ҳалилов, 89 (0:2), Ойбек Ўрмонжонов, 90+4 (0:3)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг