locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Динамо\" \"Насаф\"дан тушунтириш сўради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Динамо" "Насаф"дан тушунтириш сўради
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» ПФК Қаршининг «Насаф» жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича «Насаф» ПФКдан расмий тушунтириш сўрайди.

Хусусан, Суперлига 15-тури доирасидаги «Динамо» ва «Насаф» (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) «X» (твиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида (3672 обуначига эга) Самарқанддаги ўйинда ВАР техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда.

«Насаф» ПФК матбуот хизмати вакили, Қаршидаги «Марказий» стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича «Динамо» ПФК «Насаф» клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади.

Шунингдек, «Насаф» матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай ҳатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг