\"Динамо\" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди
Фото: Динамо ПФК
«Қўқон-1912» - «Динамо» (2:3) учрашувини асосий таркибда бошлаган Дуглас Майкон ўйиннинг 22-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
Тиббий текширувлардан кейин «Динамо» жамоасининг бразилиялик яримҳимоячисининг чап оёқ хочсимон бўғим пайлари ёрилгани ойдинлашди. Шу тариқа, Қўқондаги ўйиндан кейин Салим Мустафоевдан ташқари, Дуглас Майкон ҳам узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қиламиз. Бразилиялик яримҳимоячи ҳам яқин орада оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказади.
«Динамо» ПФК жамоаси ва барча мухлислари номидан Дуглас Майконга ҳам соғлиқ тилаймиз ва жамоамиз сафига тезроқ қайтишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист