locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» футболчилари 4 ойдан бери маош олишмаяпти

Клубда молиявий муаммолар кузатилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» футболчилари 4 ойдан бери маош олишмаяпти
Фото: Динамо ПФК

Самарқанднинг “Динамо” жамоасида молиявий муаммолар кузатилмоқда.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов “Бунёдкор”га қарши кечган Суперлига 2-туридаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ҳа, бу оғир масала. Футболчиларнинг ҳам оиласи бор. Тўрт ойдан бери маош олмаганмиз. Раҳбарият бу муаммони ҳал қилади деган умиддамиз”, деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Тошкентда “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Улар дастлабки беллашувда “Навбаҳор”га ютқазиб қўйганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг