«Бунёдкор» «Сўғдиёна»га қарши баҳсни Зоминда ўтказади
«Бунёдкор» «Сўғдиёна»га қарши баҳсни Зоминда ўтказади
Клуб стадионининг чими билан боғлиқ муаммо ҳозиргача ечилгани йўқ.
«Бунёдкор» Суперлиганинг 24-тури доирасидаги «Сўғдиёна»га қарши баҳсни Зоминда ўтказади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
«Бунёдкор» стадионининг чими билан боғлиқ муаммо ҳозиргача ечилгани йўқ. Айни вақтда клуб уни парвариш қилишни давом эттирмоқда.
Суперлиганинг 24-тури доирасида «қалдирғочлар» «Сўғдиёна» клубини қабул қилиши лозим эди. 16 октябр санасига белгиланган учрашув учун стадион топишда муаммо юзага келди.
Бир кун кейин «Локомотив» ўз стадионида расмий учрашув ўтказишидан келиб чиқиб, бу вариант йўqqa чиқди. «Жар» ва «Олимпия» стадионларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
«Пахтакор» эса Элит Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабабли стадион масаласида «Бунёдкор» билан келиша олмади. Олмалиқ шаҳрида «Сурхон» ўзининг уй учрашувларини ўтказмоқда.
Шундан келиб чиқиб, «Бунёдкор» рақиби майдонига боришга қарор қилди. Беллашув 16 октябр куни 19:00 да старт олади», — дейилади хабарда.