locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бухоро» Суперлига 22-турини ўз майдонида ўтказади

"Навбаҳор" ушбу турда Бухорода меҳмон бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бухоро» Суперлига 22-турини ўз майдонида ўтказади
Фото: UzPFL

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Навбаҳор" ўйини 20 сентябрь куни Бухоро вилояти футбол академияси майдонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ "Бухоро" футбол академиясининг футбол майдони Суперлига беллашувларини қабул қилиш учун тайёргарлик кўраётгани маълум қилинганди. Айни вақтда вилоят ҳокимлиги ва Лига стадионни катта ўйинга тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.

Бунга қадар клуб ўз уй учрашувларини турли шаҳар ва стадионларда ўтказишга мажбур бўлаётганди. Ўтган давр ичида маҳаллий ҳокимият Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич бажаришга эришди. Эндиликда "Бухоро" ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепиш имкониятига эга бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг