locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бухоро\" раҳбарияти Улуғбек Бақоевнинг истеъфосини қабул қилмади

Футбол
Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
"Бухоро" раҳбарияти Улуғбек Бақоевнинг истеъфосини қабул қилмади
ФОТО: UZPFL

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев истеъфо сўраганди.

"Суперлигада кетма-кет тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Бу мен учун жуда ҳам оғриқли. Биз мухлислар, футболчилар ва клуб учун ҳаракат қилдик, аммо ўхшамаяпти. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман ва буни тўғри тушунишади деб умид қиламан. Мухлислардан узр сўрайман. Ҳозир жамоага янги қон керак", - деганди Улуғбек Бақоев "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин.

Sports24.uz маълумотига кўра, "Бухоро" клуби раҳбарияти бош мураббийнинг истеъфосини қабул қилмаган ва унга ишонишда давом этади. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги мураббийлар штаби "Бухоро"ни Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Машъал" билан баҳсга тайёрламоқда. Ушбу баҳс 3 май куни соат 18:00да Тошкентдаги "Жар" стадионида бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг