«Бухоро» Норхонов билан хайрлашди
Фото: Бухоро ПФК
“Бухоро” клуби ҳужумчи Шоҳруз Норхонов билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Иккинчи давра олдидан жамоамиз марказий ҳужумчи билан ўртадаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилди", – дейилади хабарда.
32 ёшли форвард жорий мавсум бухороликлар таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.
Аввалроқ клуб грузиялик форвард Тома Табатадзе билан шартнома имзолаганини эълон қилганди.
Баҳром Бобонов
Редактор