locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона”га қарши ўйин олдидан “Реал Мадрид” жиддий йўқотишга учради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона”га қарши ўйин олдидан “Реал Мадрид” жиддий йўқотишга учради
ФОТО: Getty Images
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жиддий жароҳат олди ва Испания Кубоги финалидан ўрин олган “Барселона”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Текширувлар натижаси шу кўрсатдики, Эдуардо сонининг қўшимча мушак пайларини шикастлаб олган”, - дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, ярим ҳимоячи чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай олади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги Кубок финали 26-апрелдан 27-апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг