“Барселона” Испания Кубоги финали учун қайдномасини эълон қилди. Тер Штеген қайтди!
26-апрелдан 27-апрелга ўтар кечаси Испания Кубоги финалида Каталониянинг “Барселона” клуби “Реал”га қарши баҳс олиб боради.
“Барселона” бўлажак ўйин учун ўз қайдномасини эълон қилди. Қайд этиш жоиз, рўйхатга жароҳати сабаб 2024-йилнинг сентябрь ойидан бери майдонга тушмаган дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ҳам киритилган.
Дарвозабонлар: Тер Штеген, Шесни, Пеня.
Ҳимоячилар: Кубарси, Араухо, Иниго Мартинес, Кристенсен, Кунде, Эрик Гарсия, Форт, Жерар Мартин.
Ярим ҳимоячилар: Гави, Педри, Пабло Торре, Фермин Лопес, Олмо, де Йонг.
Ҳужумчилар: Ферран Торрес, Фати, Рафинья, Пау Виктор, Ламин Ямал.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” - “Реал Мадрид” ўйини Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.