locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симеоне: «Ҳозир мавсумнинг аввалги қисмига қараганда кўпроқ гол урмоқдамиз»

Мадрид клуби устози жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Симеоне: «Ҳозир мавсумнинг аввалги қисмига қараганда кўпроқ гол урмоқдамиз»
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, Як.
Атлетико Мадрид
2
Манчестер Юнайтед
0

Испаниянинг «Атлетико» Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Биз учрашувни жуда яхши бошладик. Биринчи голга олиб келган комбинация ажойиб бўлди. Кейинчалик ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Бироқ, умуман олганда, биз кўпроқ вазиятлар яратдик ва тўпни яхшироқ назорат қилдик, деб ўйлайман.

Менимча, ҳозир мавсумнинг аввалги қисмига қараганда кўпроқ гол урмоқдамиз. Бундай вазиятда ўйинларни ўз фойдангга ҳал қилиш анча осонроқ бўлади. Аммо ҳимоядаги ҳаракатларимиз устида ҳали кўп ишлашимиз керак. Рақибларга дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратиш учун камроқ имконият беришимиз лозим», — дея Симеоненинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг