Тошкентда регби бўйича U-20 Ўзбекистон чемпионати якунланди
Мусобақалар уч тур давомида муросасиз ва шиддатли курашлар остида бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
photo: regbi Uzbekistan
Тошкентда регби бўйича U-20 Ўзбекистон чемпионати якунланди
Тошкентда 20 ёшгача бўлган (U-20) аёллар ва эркаклар жамоалари ўртасида регби бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатига якун ясалди. Мусобақалар уч тур давомида муросасиз ва шиддатли курашлар остида бўлиб ўтди.
Финал ўйинлари натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар қаторининг кўриниши қуйидагича бўлди:
Эркаклар жамоалари:
1-ўрин: Марказ (Тошкент ш.)
2-ўрин: Хоразм вилояти терма жамоаси
3-ўрин: Наманган вилояти терма жамоаси
Аёллар жамоалари:
1-ўрин: Хоразм вилояти терма жамоаси
2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси
3-ўрин: Хоразм вилояти-2 терма жамоаси