Пролига 22 ва 23-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди
Бугун Zoom платформаси орқали Пролигaнинг 22 ва 23-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Футбол
photo: UzFHM
Пролига 22 ва 23-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди.
Бугун Zoom платформаси орқали Пролигaнинг 22 ва 23-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Таҳлил давомида учрашувларда кузатилган баҳсли вазиятлар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир эпизод юзасидан ҳакамлар қарорлари таҳлил қилиниб, тўғри ёндашув ва қарор қабул қилиш борасида амалий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, айрим вазиятлар бўйича тавсиялар берилиб, келгуси ўйинларда ягона ёндашувни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.