locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андрей Шипилов: Бу натижа икки жамоани ҳам қониқтирмайди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андрей Шипилов: Бу натижа икки жамоани ҳам қониқтирмайди
photo: Qo'qon-1912
Ўзбекистон Суперлигаси
14.04.2026, Як.
Бунёдкор
0
Нефтчи
1

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда яхши ўйин гувоҳи бўлдик. 90 дақиқа давомида барчани босим остида ушлаб турди. Футбол учун бу ерда барча шароит яратилгани кўриниб турибди. Ўзимиз ҳақимизда гапирадиган бўлсам, ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юбориш қийин, албатта. Вазиятни тиклаб, яна дарвозамиздан тўп олиб чиқишни тушуниш қийин. Биринчи бўлиб гол қўйиб юбориш ҳолатимизни қийинлаштиряпти шекилли. Футболчиларим ҳаракат қилишди, борларини беришди, шу боис ҳеч нарса дея олмайман. Мезбонлар ҳам ғалабага интилишди. Фикримча, натижа адолатли бўлди. 2:2 бўлиб турган вақтда бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Рақиб мухлислари олдида чиройли ўйин кўрсатишга уринди. Икки жамоа ҳам натижадан мамнун эмаслиги кундек равшан. Дуранг менга ҳам ёқмайди. 5 та турдан бери ютқазмаяпмиз, тўғри.

- Кейинги ўйинларда жамоа сафида қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?

- Навбатдаги учрашувда қўшниларимиз билан тўқнаш келамиз. Рақибимиз - "Андижон". Биз бу ерга узоқ йўл босиб келдик. Ортга яна шунча йўл сарфлаймиз. Улар 2 кун дам оляпти, тикланяпти. Нима учун бундай, билмайман. Ротация албатта бўлади. Ҳимоячимиз қизил карточка олди. Биз ўзгариш қилишимизга тўғри келади. Ҳозир биринчи ўринда Қўқонга қайтишимиз керак. Ким тайёр эканлигига қараш лозим. Шифокорлар хулосасини оляпмиз, чунки 7 та тур қолди ва микро жароҳатлар юзага келяпти. Ротациялар борасида нимадир дея олмайман. Шифокорлар хулосасига қараймиз", - деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг