locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Бразилия ва Марокаш баҳси ҳам дуранг билан тугади

Шу тариқа, ҳар икки жамоа мусобақадаги иштирокини бир очкодан жамғариш билан бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Бразилия ва Марокаш баҳси ҳам дуранг билан тугади
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
13.06.2026, Як.
Бразилия
1
Марокаш
1

Жаҳон чемпионатининг “C” гуруҳидан ўрин олган Бразилия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви якунланди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Дастлаб 21-дақиқада марокашлик ярим ҳимоячи Исмоил Сайбари дарвозабон Алисоннинг устидан тўпни ошириб ташлаб, Марокаш терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада эса Винисиус Жуниор ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, ҳар икки жамоа мусобақадаги иштирокини бир очкодан жамғариш билан бошлади.

Жорий йилнинг 20 июнь куни 2-турда Бразилия терма жамоаси Гаитига қарши майдонга тушади, 3-турда эса 25 июнь куни Шотландия билан куч синашади. Марокаш терма жамоаси 2-турда 20 июнь куни Шотландияга қарши ўйнайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг