locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар ЖЧнинг илк ўйинини ўтказиб юборади

Ушбу учрашув 14 июнь куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар ЖЧнинг илк ўйинини ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
13.06.2026, Як.
Бразилия
1
Марокаш
1

Бразилия терма жамоасининг ҳужумчиси Неймар Марокашга қарши Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувда майдонга тушмайди. Бу ҳақда бразилияликлар бош мураббийи Карло Анчелотти хабар берди.

«Неймар имкон борича тезроқ тикланиш учун қаттиқ меҳнат қилмоқда. Ҳозирда унинг келаси ҳафтада тўлиқ тикланиб, жамоага қўшилиши кутилмоқда», — деди Анчелотти.

Маълумот ўрнида, ушбу учрашув 14 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 03:00 да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 128 та учрашувда иштирок этиб, 79 та гол урган. Шу тариқа у мамлакат миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг