locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кака: Мен унга ишонаман

Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчиси илк турдаги дурангдан хафа эмаслигини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кака: Мен унга ишонаман
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
13.06.2026, Як.
Бразилия
1
Марокаш
1

Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Кака илк турдаги дурангдан хафа эмаслигини билдирди.

"Бу Анчелотти учун мураббий сифатидаги илк Жаҳон чемпионати, бироқ у улкан тажрибага эга. Ушбу мутахассис босим ва қийинчиликларни енгиб ўтишни жуда яхши билади.

Карло тўғри қарорларни қандай топишни яхши англайди. Мен унга ишонаман. Ҳеч ким мундиални дастлабки учрашувдаёқ қўлга киритмайди. Бунга яқин орадаги мисол сифатида Аргентинани келтириш мумкин. Улар ҳам дастлаб мағлубиятга учрашган, якунда эса ЖЧ ғолибига айланган эди", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, беш карра Жаҳон чемпионлари 2026 йилги мундиалнинг илк турида Марокаш билан дуранг ўйнади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг