Жавоҳир Сиддиқов «Бунёдкор»га ўтмоқда
Суперлига-2025да Сиддиқов 18 та учрашувда 641 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Фото: Насаф ПФК
“Насаф” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сиддиқов фаолиятини Тошкентда давом эттиришга яқин.
Sports24.uz маълумот беришича, 29 ёшли футболчи “Бунёдкор” билан музокара ўтказмоқда. Томонлар ўртасида оғзаки келишув бор.
Агар ҳаммаси ижобий якуналадиган бўлса, футболчи “қалдирғочлар” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Суперлига-2025да Сиддиқов 18 та учрашувда 641 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 2024 йилда “аждарлар” билан мамлакат чемпиони бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист