Жаҳонгир Ӯрозовнинг агенти: «Бизда Европанинг топ-5 чемпионатларидан аниқ таклифлар борлиги учун «Рубин» таклифидан воз кечдик»
Ўзбекистон миллий жамоамиз билан бирга илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этган «Динамо» ҳимоячиси Жаҳонгир Ӯрозов атрофида яна турли вариантлар бўлаётгани эътибор марказида бўлиб турибди.
Сўнгги кунларда унга Россиянинг «Рубин» клуби жиддий қизиқаяпганини ҳатто, рус ОАВда ҳам ёзишяпти, гапиришяпти.
Хўш, Ӯрозов чиндан «Рубин»га йўл оладими? Унга яна қандай таклифлар бўляпти?
Бу борада Tribina.uz журналисти Жаҳонгир Ӯрозовнинг агенти Шахриёр Эшбоев билан боғланди.
- Жаҳонгир Ӯрозовга «Рубин» клуби қизиқаяётгани ва «Динамо» билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида эшитяпмиз. Футболчининг агенти сифатида бу жараён ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғри, «Рубин» клубидан қизиқиш бўлгани рост. 4 йиллик шартнома таклиф қилди. Лекин Жаҳонгирнинг ўзида ҳам мақсад юқори: Европанинг кучли чемпионатларида ўйнамоқчи. Осиё, араб чемпионатларида тўп тепиш мақсади ҳали йўқ. Бизда Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан аниқ таклифлар борлиги учун «Рубин» вариантига тўхталмадик. Тўғри, ушбу таклифдан хурсанд бўлдик, футболчимизга қизиқиш бор. Яхши шартнома ва яхши ойлик таклиф қилди. Лекин шошмасдан ҳамма вариантларни таҳлил қилиб, кучли чемпионатга тўхталсак керак. «Рубин» вариантини бекор қилдик.
- Бундан чиқады, Ӯрозовни «Рубин» клубига ўтмаслиги аниқми?
- Куни кеча «Рубин»дан таклиф билан келишди. Бундан бош мураббийни ҳам хабари бор. Ҳаммамиз биргаликда кўришиб, гаплашдик. Бизни ҳам Европанинг кучли клублари билан ишлаётганимизни билишади. Италия, Германия, Туркиянинг олди клубларидан аниқ таклифлар бор. Нидерландиядан ҳам вариант бўляпти. Конгога қарши учрашувда ҳам учта давлат вакили Жаҳонгир Ӯрозовнинг ўйинини стадиондан кузатди. Жумладан, Италия, Англия ва Германиядан бўлиб, жами 4 та клуб вакили ўйинни кузатишди. Яқин кунларда, июль ойи бошларида Ўзбекистонга аниқ таклиф билан келишади. Музокаралар бошланади. Европадаги партнёрим улар билан бирга келади ва Ӯрозов трансфери якунлари бўйича бир тўхтамга келамиз.
- Ӯрозов масаласида энг жиддий қизиқяётган клублар қайсилар?
- Италиянинг икки клуби жиддий қизиқяпти. Ҳатто, Нидерландия ҳамда Канадага қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларига ҳам бориб кўришди. Италияликлар бешта ўйинимизни кузатишди. Жаҳонгир Колумбия ва Конгога қарши жаҳон чемпионатидаги иккита учрашувда майдонга тушган бўлса, германликлар ҳам диққат билан кузатдилар. Ҳозирча клублар номини ошкор қилмоқчи эмасмиз. Якунда бошқача қарор бўлиб қолса, ҳар хил гап-сўзлар бўлиб кетмаслиги учун айтмай турганим маъқул. Аммо айнан қайси жамоалар кузатаяпганини аниқ биламан. Фақат шуни айтишим мумкинки, Италия, Германия ва Англиядан аниқ таклифлар бор.
- Жаҳонгирга аввал Россияда ўйнаб тажрибасини янада шакллантириб сўнгра Европанинг кучли чемпионатига кетиши маъқул эмасми? Ҳар ҳолда дабдурустдан Европага кетса, ҳали у ерда футболчини нима кутяпти, рақобатда нима бўлади, муҳитга қандай мослашади, бу таваккалчилик эмасми?
- Гапингиз тўғри. Лекин Россия тажриба ўтадиган жой эмас. Чемпионатини юқори баҳолашимиз мумкин-у, аммо футболчи Ўзбекистон чемпионатида ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ёш бўлишига қарамай, Туркия чемпионатига бориб келди. Хорижда тўп тепиш учун унда кўникма бор. Ўзига ишончи юқори. Миллий жамоа бош мураббийи фақатгина пешқадам клублардан ўйинчиларни олгани йўқ. «Сурхон»дан ҳам, «Динамо»дан ҳам олди. Ӯрозов шу даражага ўз меҳнати билан етиб келди.
Россияга бориб тажриба тўплайман десе, 22 ёшли футболчи нечта тажриба тўплаши керак? Яна 2 ёки 3 йил юриши керакми? 25-26 ёш бўлганидан сўнг Европада уни келажак учун деб олишмайди-да! Ҳозирги 22-23 ёшли ўйинчиларни олиб ўйнатади. Европа клубларига қарасангиз, 18-19 ёшли футболчилар ўйнаяпти. Тўғриси, мен айтаётган клубларни ярми билан январь ойидаёқ музокаралар бошланган. 6 ойдан бери кузатиб келишяпти. Масалан, Ўзбекистон чемпионатида Жаҳонгир 11 та турда майдонга тушди. Скаутларни шунча пайтдан бери фикри ўзгариб қолмади. Яна бир жамоа эса ўтган йилнинг август ойидан бери кўриб келаяпти. Аммо ҳали музокарани тўхтатгани йўқ. Айниқса, Германия жамоалари бирор ўйинчи ҳақида маълумот тўплашни бошлашса бир йилгача кузатишар экан.
- Умуман, Ӯрозов ва миллий жамоамизни мундиалдаги ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Тўғрисини айтадиган бўлсак, миллий жамоа ўйинидан ҳеч ким тушкунликка тушиш керак эмас. Сабаби, гуруҳимиз жуда кучли эди. Барчасида топ футболчилар тўпланган. Ӯрозов Колумбия билан ярим соат, Конгога қарши 82 дақиқа ўйнади, ёмон таассурот қолдирмади. Уни алмаштиришининг сабаби, мураббий ҳужумни кучайтириш учун ва-банк қилди. Менимча, миллий жамоамизни кейинги жаҳон чемпионатларида яхши иштирок этишига ишониб қолиш керак. Осиё Кубогида муваффақиятли қатнашишига ишонишимиз лозим.
Авлодлар алмашинуви бўляпти, иқтидорли ёшлар етиши чиқяпти. Яна бир-икки йилда Беҳруз Каримовга ўхшаган ёшлар кўпаяди. Абдуқодир Ҳусанов, Жаҳонгир Ӯрозов, Аббос Файзуллаев... Барчалари ҳали ёш йигитлар. Ҳозирги ҳолатда миллий жамоа футболчиларини танқид остига олиш ҳам нотўғри бўлади. Осиёдан чиқиб боришнинг ўзи ҳам катта гап. Биринчи иштирок, «ўлим гуруҳи»га тушиб қолди. Кюрасао, Янги Зеланд