Жаҳонгир Абдусаломов «Сурхон»ни тарк этди
Фото: Сурхон ПФК
Сўнгги йилларда клубнинг энг фаол футболчиларидан бири Жаҳонгир Абдусаломов "Сурхон"ни тарк этди.
Абдусаломов 2,5 мавсум давомида жамоа сафида ўйнаб, барча мусобақаларда 57 та учрашув ўтказди ва 15 та гол урди. У олий лига доирасидаги ўйинларда клуб тарихи бўйича энг яхши 20 тўпурардан бирига айланди.
"Клуб Жаҳонгир Абдусаломовга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва унга кейинги фаолиятида омад тилайди", — дейилади "учар тулпорлар" хабарда.
Абдусаломов бунга қадар “Бунёдкор”, “Машъал”, “Янги Ер” жамоаларида тўп сурган.
Баҳром Бобонов
Редактор