Жамшид Болтабоев – «Навбаҳор»га қайтди
Фото: Навбаҳор ПФК
“Навбаҳор” ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган эди.
Сўнги уч мавсум (2022-2023-2024)да “лочинлар” сафида тўп суриб ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Футболчи 1996 йил, 3 октябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Бу йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп суриб, давралар оралиғида қадрдон бўлган жамоасига қайтди.
Баҳром Бобонов
Редактор