locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус – ЖЧ гуруҳ босқичининг учта ўйинида гол урган тарихидаги бешинчи бразилиялик

У Шотландияга қарши баҳсда дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус – ЖЧ гуруҳ босқичининг учта ўйинида гол урган тарихидаги бешинчи бразилиялик
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
24.06.2026, Як.
Шотландия
0
Бразилия
3

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг ҳар уччала ўйинида гол урган терма жамоа тарихидаги бешинчи футболчига айланди, дея хабар бермоқда ESPN.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-турининг Бразилия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги (1:1) ўйинида Винисиус 32-дақиқада рақиб дарвозасига гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги Гаити терма жамоасига қарши (3:0) ўйинда 45+3-дақиқада вингер ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. С гуруҳининг Шотландияга қарши (3:0) сўнгги ўйинида эса бразилиялик футболчи еттинчи ва 45+3-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди.

Винисиусгача бундай натижага фақат Жаирзиньо (1970), Ромарио (1994), Роналдо (2002) ва Ривалдо (2002) эришган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг