Неймар жароҳатдан тикланди ва ЖЧ-2026 да Шотландияга қарши ўйнашга тайёр
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатдан сўнг умумий гуруҳда биринчи тўлиқ машғулотни ўтказди. «Сантос»нинг 34 ёшли футболчиси гуруҳ босқичининг якуний тури олдидан миллий терма жамоа машғулотини тўлиқ якунлади, деб хабар беради ESPN.
17 май куни «Сантос» сафидаги ўйинда олинган ўнг болдир мушаги жароҳати туфайли форвард ЖЧ-2026 даги дастлабки икки ўйинни ўтказиб юборди. Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (128 ўйинда 79 гол) 25 июнь куни Майамида C гуруҳининг Шотландия терма жамоасига қарши ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушиши кутилмоқда.
Рафиньянинг ўнг сон орқа мушагидан олган жароҳати туфайли сафдан чиққани фонида ҳужумчининг қайтиши Карло Анчелотти шогирдлари учун айниқса муҳим.
Айни пайтда Бразилия 4 очко жамғарган ва Марокаш терма жамоаси билан биринчи ўринни бўлишиб турибди, рақибидан тўплар нисбатига кўра ўзиб кетмоқда.