locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти Неймар терма жамоа таркибига қайтишини маълум қилди

Италиялик мутахассис ҳужумчининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти Неймар терма жамоа таркибига қайтишини маълум қилди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
24.06.2026, Як.
Шотландия
0
Бразилия
3

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар 2026-йилга жахон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Шотландияга қарши кечадиган баҳс учун жамоа қайдномасига киритилишини тасдиқлади.

Гаитига қарши ғалабали ўйиндан (3:0) сўнг, италиялик мутахассис ҳужумчининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

«Эртага Неймар индивидуал тарзда машғулот ўтказади, якшанба куни эса умумий гуруҳ машғулотларига қайтади ва шундан сўнг Шотландияга қарши ўйинга чақирилади», — деди Анчелотти.

Неймар соғлиғидаги муаммолар сабабли жорий жахон чемпионатида ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади, бироқ эндиликда у турнирдаги дебютига жуда яқин турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг