locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар Шотландияга қарши ўйиндаёқ Рафиньянинг ўрнини босиши мумкин

Неймар дастлабки икки турда иштирок этмаганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар Шотландияга қарши ўйиндаёқ Рафиньянинг ўрнини босиши мумкин
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
24.06.2026, Як.
Шотландия
0
Бразилия
3

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Неймарга Жаҳон чемпионати — 2026 C гуруҳи 3-тури доирасидаги Шотландияга қарши ўйинда бир неча дақиқа беришни истамоқда, чунки футболчи ўйинга тайёр. Бу ҳақда The Touchline’нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Анчелотти Неймар жароҳат олган Рафиньянинг ўрнини эгаллашга ва майдонда унинг ролини ўз зиммасига олишга қодир, деб ҳисоблайди. Италиялик мутахассис 19 ёшли ҳужумчи Райан ушбу позицияда қўйилган вазифани яхшироқ бажаришига шубҳа қилмоқда.

Аввалроқ Анчелотти Шотландияга қарши ўйин арафасида Неймарнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтганини маълум қилганди. Ҳужумчи болдир мушагидаги жароҳатдан тикланаётгани сабабли дастлабки икки турда иштирок этмаганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг