locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валижон Раҳимов – «Навбаҳор» футболчиси

Раҳимов 2021 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Валижон Раҳимов – «Навбаҳор» футболчиси
Фото: Навбаҳор ПФК

Тажрибали дарвозабон Валиджон Раҳимов “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Валиджон Раҳимов – 1995 йил, 16 февралда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.

Фаолияти давомида “Хоразм” (Урганч, 2012 – 2014 йилнинг 1-доварси), “Пахтакор” (Тошкент, 2014-2017 йилнинг 1-доварси), “Локомотив-БФК” (Тошкент, 2017 йилнинг 2-доварси), Туркиянинг “Султан Орхарспор” (2018 йил), “1920 Марас спор” (2018 йил), “Кайирова спор” (2019 йил), шунингдек, ОКМК (Олмалиқ, 2020-2024 йиллар), “Андижон” (Андижон, 2025 йилнинг 1-доварси), "Бунёдкор" (Тошкент, 2025 йилнинг 2-доварси) жамоаларида ўйнаган.

Валиджон Раҳимов 2021 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.

“Валиджон Раҳимовнинг янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин сейвлар намойиш этиб, “лоchinлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз”, - дейилади клуб хабарисида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг