locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умар Адҳамзода – “Навбаҳор” футболчиси

Тажрибали ҳимоячи Умар Адҳамзода жамоамиз билан шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Умар Адҳамзода – “Навбаҳор” футболчиси
photo: Navbahor FK

Тажрибали ҳимоячи Умар Адҳамзода жамоамиз билан шартнома имзолади.

"Умар Адҳамзода – 1998 йил, 4 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2017 – 2019 йиллар), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йилнинг 1-давраси), “Нефтчи” (Фарғона, 2020 йилнинг 2-давраси – 2023 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Якунланган мавсумда “Пахтакор” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1596 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урган ҳолда, кубок соҳибига айланди.
Умар Адҳамзоданинг янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намоиш этиб, “лоchinлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", – деб ёзилади Навбаҳор расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг