locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бақоев: «Ғалабани сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳимояланишга ўтдик»

Суперлиганинг 17-турида «Сурхон» ва «Сўғдиёна» беллашуви ҳам бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бақоев: «Ғалабани сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳимояланишга ўтдик»
photo: So'g'diyona fk
Ўзбекистон Суперлигаси
13.08.2026, Як.
Сурхон
1
Сўғдиёна
3

Суперлиганинг 17-турида «Сурхон» ва «Сўғдиёна» беллашуви ҳам бўлиб ўтди.

Охирги пайтларда ғалабалар қўлга киритаётган жиззахликлар бу турда ҳам ғалабали сериясини давом эттирди. Меҳмонда бўлиб ўтган учрашувда 1:3 ҳисобида жиззахликлар ғалаба қозонди ва мухлисларни хурсанд қилди. Ўйиндан сўнг ғолиб жамоа устози Улуғбек Бақоев қуйидаги фикрларни билдирди.

«Аввало, биринчи тайм ҳақида гапирадиган бўлсак. Ўйинни бошладик. Биринчи таймда «Сурхон» жамоаси устунлик қилди, улар доим биздан тезроқ ҳаракат қилди. Тўп назорати ҳам юқори бўлди. Улар гол урди, биз эса гол ўтказиб юбордик. Бу нимадан келиб чиқди?

Энг эҳтимолли сабаб — «Андижон»га қарши ўйиндан кейин тўлиқ тиклана олмаганимиз бўлиши мумкин. Шунинг учун иккинчи таймда бир қатор алмаштиришларни амалга оширдик, ўйинда қайта тузилиш қилдик. Шундан сўнг вазиятлар ярата бошладик ва чиройли голлар урдик.

2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин табиийки, ғалабани сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳимояланишга ўтдик. Ўйин охирида эса тезкор қарши ҳужумга чиқиб, учинчи голни ҳам урдик.

Йигитларга бугунги ўйиндаги ҳаракати, ўзини аямай майдонда курашгани ва ғалаба учун миннатдорчилик билдираман. Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз», - дея Бақоевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг