locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бакаев: Афсуски, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбўрдик

Сўғдияна – Бунёдкор 2:3 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бакаев: Афсуски, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбўрдик
photo: So'g'diyona fk
Ўзбекистон Суперлигаси
19.04.2026, Як.
Сўғдиёна
2
Бунёдкор
3

Суперлига 8-тур. Сўғдияна – Бунёдкор 2:3 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор иккита гол урдик. Шундан кейин ҳисобни янада катталаштириш имкониятимиз ҳам бор эди. Афсуски, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбўрдик. Иккинчи бўлимда эса стандарт вазиятдан яна гол ўтказдик ва якунда учрашувни бой бердик.

Энг ачинарлиси — 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиш. Бу, албатта, жамоа учун оғир психологик зарба бўлди.

Ижобий жиҳатлари ҳам бор: жамоамиз гол ура бошлади, ҳужум чизиғимиз самарали ишлаяпти. Шу боис ҳозир кимнидир айблашни тўғри деб ҳисобламайман.

Энди асосий эътибор — кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларга майдондаги ҳаракати ва фидойилиги учун раҳмат. Олдинга қараб ҳаракат қиламиз", — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг