Уилшер «Лутон Таун» бош мураббийи этиб тайинланди
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Жек Уилшер "Лутон Таун"га бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Эндиликда Уилшернинг ёрдамчиси Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббий Крис Пауелл бўлади.
"Лутон Тауннинг бош мураббийи бўлиш - катта шараф. Бу мен учун тўлиқ даврадек туюлади. Мен биринчи марта Лутонга болалигимда келганимда саккиз ёшда эдим. Ҳозирда бу ерда бош мураббий сифатида иш бошлаётганимдан жуда хурсандман - мен жамоани бошқаришни интиқлик билан кутаман", деди Уилшер.
Эслатиб ўтамиз, "Лутон Таун" мамлакатнинг учинчи дивизиони бўлган Англия Биринчи лигасида ўйнайди. Уилшер 2022 йилда 30 ёшида жароҳатлар сабаб фаолиятини якунлаганди. У мураббийлик фаолиятини “Арсенал”да ёшлар тизимида бошлаган, 2024/25 йилги мавсумда эса “Норвич Сити”ни бошқарган.