locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тезкор! “Пахтакор” футболчиси фаолиятини Европада давом эттиришга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тезкор! “Пахтакор” футболчиси фаолиятини Европада давом эттиришга яқин турибди
ФОТО: FC Paxtakor

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби вингери Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Маълумотларга қараганда, Ўринбоевга “Антверпен” клуби қизиқиш билдирмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ушбу жамоа беш карра Бельгия чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳамюртимиз Англиянинг “Брентфорд B” жамоасида ҳам бир муддат тўп сурганди.

Маълумот учун, 20 ёшли Ўринбоев жорий мавсум “Пахтакор” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 450 минг еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг