locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"СУРХОН\" — \"НАВБАҲОР\" Асосий таркиблар маълум

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"СУРХОН" — "НАВБАҲОР" Асосий таркиблар маълум
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” (Наманган) сафарда “Сурхон” (Термиз) жамоаси меҳмони бўлади. Бугунги учрашув учун ҳар икки жамоаларнинг асосий таркиблари маълум:

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 36 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган), 6 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати – 87-26, “Навбаҳор” фойдасига.
Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 80 очко, “Сурхон” эса 23 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 36 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.

Мазкур клубларнинг шу кунгача Термизда бўлиб ўтган 18 та ўйинидан 8 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 6 тасида “Сурхон” зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 30:20, наманганликлар фойдасига.

Мазкур баҳс Термиз шаҳрида соат 20:00 да бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг