«Сурхон» футболчиси «Андижон»га йўл олди
Фото: Сурхон ПФК
"Сурхон" клуби ҳимоячиси Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ижара асосида "Андижон" клубига йўл олди.
Футболчи шу йилнинг сўнггига қадар "бургутлар" сафида тўп тепади.
Жорий мавсумда у "Сурхон" сафида жами 13 та беллашувда майдонга тушган ва жами 1078 дақиқа ҳаракат қилган.
Футболчи бунга қадар 2021 йилда ҳам "Андижон" сафида тўп тепган.
Аввалроқ Жаҳонгир Абдусаломов жамоани тарк этганди, Абдуғафур Ҳайдаров жамоа охирига қадар “Қўқон-1912” жамоасига ижарага берилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист