Суперлигада бугун 22-тур старт олади
Турга 21 сентябрь куни "Хоразм" — "Қизилқум" баҳси якун ясайди.
Фото: UzPFL
Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур баҳсларига старт берилади. Турнинг дастлабки учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади.
22-турнинг қолган баҳслари 19–21 сентябрь кунлари ўтказилади. 19 сентябрда "Машъал" — "Пахтакор" ва "Бунёдкор" — "Бухоро", 20 сентябрда "Андижон" — "Насаф", "Сурхон" — "Қўқон-1912", "Сўғдиёна" — ОКМК ҳамда "Локомотив" — "Нефтчи" учрашувлари бўлиб ўтади.
