Суперлигада 23-тур учрашувлари саналари маълум бўлди
Ўзбекистон Суперлигасида 23-тур доирасида ўтказиладиган учрашувларнинг саналари маълум бўлди. Навбатдаги тур баҳслари 7–11 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Турнинг дастлабки учрашуви 7 октябрь куни Фарғонада ўтказилади. Унда «Нефтчи» жамоаси ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилади. Қолган баҳсларнинг асосий қисми 9 октябрь кунига белгиланган.
9 октябрь куни амалдаги чемпион «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор»га қарши баҳс олиб боради. Шу куни яна «Қўқон-1912» — «Машъал», «Бухоро» — «Андижон» ҳамда «Насаф» — «Динамо» учрашувлари ҳам ўтказилади.
Турнинг 10 октябрь кунги ягона баҳсида «Қизилқум» ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилади.
11 октябрь куни эса 23-турнинг қолган икки учрашуви бўлиб ўтади. Олмалиқда ОКМК — «Навбаҳор» баҳси ўтказилса, «Сўғдиёна» ўз майдонида «Локомотив» билан куч синашади.
23-тур учрашувлари жадвали:
7 октябрь: «Нефтчи» — «Хоразм»
9 октябрь: «Пахтакор» — «Бунёдкор»
9 октябрь: «Қўқон-1912» — «Машъал»
9 октябрь: «Бухоро» — «Андижон»
9 октябрь: «Насаф» — «Динамо»
10 октябрь: «Қизилқум» — «Сурхон»
11 октябрь: ОКМК — «Навбаҳор»
11 октябрь: «Сўғдиёна» — «Локомотив»