Суперлига тур ўйинлари бўйича ҳакамлар ва инструкторлар иштирокида таҳлил йиғилиши ўтказилди
Унда бош ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар ҳамда инструкторлар иштирок этди.
Фото: UzFHM
Суперлига баҳсларига тайёргарлик доирасида Зоом платформасида навбатдаги онлайн таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази хабар берди.
Унда бош ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар ҳамда инструкторлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида ўтган тур учрашувларидаги муҳим ҳолатлар кўриб чиқилди. Якунда инструкторлар томонидан ФИФА ва ОФК тавсияларига асосан ҳакамларга кейинги тур баҳсларида хатоларга йўл қўймаслик бўйича зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист