locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Тўртта гол урилган ўйинда “Насаф” ва “Бунёдкор” дурангга имзо чекди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. Тўртта гол урилган ўйинда “Насаф” ва “Бунёдкор” дурангга имзо чекди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
10.05.2025, Як.
Насаф
2
Бунёдкор
2

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Насаф” ва “Бунёдкор” ўзаро тўқнаш келди ва якунда томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди.

Дастлаб, ҳисоб 23-дақиқада Рубен Хебай томонидан очилди (1:0). 78-дақиқада Носиржон Абдусаломов орадаги мувозанатни тиклади (1:1).

83-дақиқада Ойбек Бозоров чиройли зарбаси билан “аждарлар”ни яна олдинга олиб чиққан бўлса, 90+1-дақиқада Марко Бугарин яна ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 9-тур

“Насаф” 2:2 “Бунёдкор”

Голлар: Рубен Хебай 23' (1:0), Носиржон Абдусаломов 78' (1:1), Ойбек Бозоров 83' (2:1), Марко Бугарин 90+1' (2:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг