locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Насаф\"-\"Бунёдкор\" баҳси чипталари ўн минг сўм этиб белгиланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Насаф"-"Бунёдкор" баҳси чипталари ўн минг сўм этиб белгиланди
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
10.05.2025, Як.
Насаф
2
Бунёдкор
2

Суперлиганинг 9-тур марказий ўйини Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Унда “Насаф” ўз уйида “Бунёдкор”ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан қаршиликлар мухлислар учун чипталар нархини арзонлаштириб, мухлислarga қулайлик яратиб берди.

"Севимли жамоамиз "Насаф" Суперлиганинг 9-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади! Беллашув 10-май куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 19:00 да старт олади.

Клуб раҳбарияти мухлисларга қулайлик яратиш ва дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун чипталар нархини арзонлаштирмоқда. Энди сиз бор-йўғи 10 000 сўм эвазига чипта харид қилишингиз мумкин бўлади (CIP сектор бундан мустасно).

Эслатиб ўтамиз, “Насаф”-"Бунёдкор" учрашуви 10 май куни соат 19:00 да Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг