Суперлига. «Шўртан» сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: Навбаҳор ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 20-турида “Шўртан” клуби ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилди.
Голларга бой кечган қарама-қаршиликда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Дониёр Нарзуллаев 2 ва 33-дақиқаларда гол урган бўлса, меҳмонлар сафида Педро Аугусто 22 ва 60-дақиқаларда иккита бор “Шўртан” дарвозасини ишғол этди.
Шу тариқа, “Шўртан” очколарини 11 тага етказиб олди. “Навбаҳор” ҳисобида 32 очко мавжуд.
Суперлига. 20-тур
“Шўртан” – “Навбаҳор” 3:3
Голлар: Дониёр Нарзуллаев, 2 (1:0), Педро Аугусто, 22 (1:1), Дониёр Нарзуллаев, 33 (2:1), Педро Аугусто, 60 (2:2), Аббосжон Ғуломов, 79 (2:3), Пўлатхўжа Холдорхонов, 90+6 (3:3)
Баҳром Бобонов
Редактор