Суперлига. \"Шўртан\" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: UzPFL
Суперлига 9-турининг сўнгги ўйинида “Сўғдиёна” ўз майдонида аутсайдер “Шўртан”ни қабул қилди.
Бироз зерикарли кечган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. 77-дақиқада Отабек Аҳадов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда эса Ислом Қобилов мувозанатни тиклади, - 1:1.
Иван Бошкович шогирдлари ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 8 тага етказиб, 13-ўринни эгаллаган. “Шўртан” эса 2 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Суперлига. 9-тур
“Сўғдиёна” 1:1 “Шўртан”
Голлар: Ислом Қобилов 90+5 - Отабек Аҳадов 77 (автогол)
Розикжон Султонмуродов
Журналист